Фарғонада эркак ЙПХ ходимидан рациани олиб, қочиб кетди
Фарғона шаҳрида тўхташ қоидаларини бузган фуқаро ЙПХ ходими томонидан тўхтатилди. Эркак ўзига нисбатан тузилган баённомадан норози бўлиб, бақириб, сўкишни бошлаган, шундан сўнг у ходимнинг қўлидан рациани тортиб олиб, қочиб кетган. Ҳуқуқбузар қўлга олинди.
Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Жамоат жойида ҳақоратли сўзлар билан сўкиниб, жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузган, ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаган ҳамда ИИО ходимига тегишли махсус воситани олиб, кетиб юборган фуқаро М.Ш. аниқланиб ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Якунига кўра, қонуний қарор қабул қилинади.