«Навбатлар тўсқинлик қилмайди»: «Электрон клиника» лойиҳаси ишга туширилди

Ўзбекистон

Ўзбекистонда тиббиёт муассасаларидаги чексиз навбатлар муаммосига барҳам бериш режалаштирилмоқда. Тошкентда янгиланган «Электрон клиника»нинг синов версияси аллақачон ишга туширилган. Яна бир янгилик юзни таниш дастури ҳисобланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, кеча пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 7-сон оилавий поликлиникада «Электрон поликлиника» ахборот тизимининг такомиллаштирилган янги талқини пилот тариқасида ишга туширилди.

Шунингдек, у Электрон рецепт тизимини ўз ичига олади. Бу реал вақт режимида статистик маълумотларни яратиш ва беморларнинг шахсий маълумотларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлайди.

Қайд этилишича, такомиллаштирилган «Электрон поликлиника» ахборот тизимининг жорий этилиши ҳисобига аввал бемор шифокор қабулида 40 дақиқа навбат кутган бўлса, эндиликда мутахассис кўригига онлайн ёзилиш орқали бу вақт 10 дақиқагача қисқаради.

Шунингдек, тиббий маълумотларни электрон шаклда сақлаш имкони яратилди. Янги тизим Давлат персоналлаштириш маркази, МИС-2 ва Электрон ҳукумат платформалари билан интеграция қилинди.

Мазкур янгиликнинг яна бир қулайлиги шундаки, оилавий поликлиникага келган беморнинг юзини аниқлаш дастурлари орқали дарҳол хизмат кўрсатиш режимига ўтилади. Яъни фуқародан шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар сўраш билан ортиқча вақт йўқотилиши ва оворагарчиликларга чек қўйилади.

Мавзуга оид материаллар