Маълумотларга кўра, Самарқанд вилояти Пахтачи туманида яшовчи 27 ёшли фуқаро 2016 йилда никоҳдан ўтган. Эр-хотин муносабатларини қонун олдида расмийлаштирмаган.
2021 йилда эр-хотин биринчи марта ота-она бўлган ва бир йилдан сўнг улар яна фарзанд кўрган. Бироқ улар буни режа қилмаган ва Пахтачи вилояти ҳокимлигига мурожаат қилиб, иккинчи фарзандидан ўз ихтиёри билан воз кечишни биргаликда қарор қилган. Чақалоқ фарзандсиз оила қарамоғига топширилган.
Қайд этилишича, яна 2 йилдан сўнг аёл учинчи марта ҳомиладор бўлган. Бу хабардан кейин эр-хотин ўртасида катта жанжал келиб чиққан. Иш шу даражага етдики, аёлнинг турмуш ўртоғи уни калтаклаган ва у уйдан чиқиб кетишга мажбур бўлган. Бу вақт давомида у Навоий шаҳрида ижарада яшаган.
2023 йил 7 июлда унинг қизи дунёга келди, аёл фарзандини сотиш ниятига тушган. Ноябрь ойида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Кармана туманидаги тиббиёт бирлашмаси ҳовлисида 4 ойлик қизини 10 миллион сўмга сотаётган фуқарони қўлга олди.
Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди томонидан аёл Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 8 йил муддатга умумий режимдаги колонияда ўташ жазоси тайинланди.
Навоийда 4 ойлик қизини сотмоқчи бўлган онага нисбатан суд ҳукми ўқилди
Навоий вилояти Кармана туманидаги тиббиёт бирлашмаси ҳовлисида 4 ойлик қизини 10 миллион сўмга сотмоқчи бўлган уч фарзанднинг онасига ҳукм қилинди.