Бугун ва эртага республиканинг кўпчилик вилоятларида қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг айрим жойларида кундузи 18 март куни ва Қорақалпоғистон Республикасида баъзи жойларда 19 март куни ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 15-20° илиқ атрофида, баъзи жойларда 22° илиққача, жанубда 25-28° илиққача бўлади.
20-22 март кунлари республика ҳудудига нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 20-21 март кунлари баъзи жойларда кучли бўлади, айрим жойларда момақалдироқ бўлиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати 20 мартда 15-20° илиқ бўлади, 21-22 мартда 10-15° илиққача аста-секин пасаяди.
Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 20-21 мартда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.
Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи сақланиб туради.
Пойтахтда: 18-19 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди, 20-22 мартда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 21 мартда 15-17 м/с гача кучаяди. Ҳарорат: бугун ва эртага 19-22° илиқ; 20 мартда 17-19° илиқ бўлади; 21-22 мартда 10-15° илиққача аста-секин пасаяди.
Бу ҳафта ёмғир ва момақалдироқ билан ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилмоқда
20-22 март кунлари республика бўйлаб нам ҳаво бўлиши кутилмоқда. 20-21 март кунлари республика бўйлаб вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли ёғади, айрим ҳудудларда момақалдироқ бўлиши мумкин.