Иссиқ ва булутли: 19 март кунги об-ҳаво ҳақида қисқача

O‘zbekiston

19 март куни Ўзбекистон бўйлаб бироз булутли ҳаво кузатилади. Пойтахтда ҳаво ҳарорати кечаси 8-10° илиқ, кундузи 20-22° илиқ бўлади.

ТОШКEНТ ШАҲРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-10° илиқ, кундузи 20-22° илиқ бўлади.

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РEСПУБЛИКАСИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечга томон бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 15-20° илиқ бўлади.

БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 20-25° илиқ бўлади.

ТОШКEНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 17-22° илиқ бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ, СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 23-28° илиқ бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 15-20° илиқ бўлади.

РEСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.

Mavzuga oid materiallar