Ўзбекистон газни истеъмолчиларга етказиб бериш бўйича монополияни бекор қилмоқчи
Ўзбекистонда табиий ва суюлтирилган газни истеъмолчиларга етказиб бериш бўйича монополияни бекор қилиш, шунингдек, паст босимли газ тақсимлаш тармоқларини бошқаришга хусусий секторни жалб этиш режалаштирилмоқда.
Бу 2024 йилги давлат дастуридан келиб чиқади.
Апрель ойининг охиригача Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақобат қўмитаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Адлия вазирликларига табиий ва суюлтирилган газ тақсимлаш тармоқларини хусусий мулкка ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш топширилди.
Ишлаб чиқилган меъёрий ҳужжатлар асосида 2024-2025 йилларда хусусий секторга ўтказиш учун «пилот» ҳудудларни аниқлаш режалаштирилган.
Июль ойи охирига қадар салоҳиятли компаниялар билан музокаралар олиб бориш ва ушбу ҳудудлардаги газ тақсимлаш тармоқларини аниқ шартлар асосида хусусий секторга ўтказиш режалаштирилган.