Алишер Қодиров олийгоҳга ўқишга кирмаган ўқувчиларни армияга чақиришни таклиф қилди

O‘zbekiston

Алишер Қодиров олий ўқув юртига ўқишга кирмаган мактаб битирувчиларини тўловларсиз, бир йиллик мажбурий армияга юборишни таклиф қилди. Интизомни ҳарбий хизматда ўргатмасак, қамоқда ўргатиб бўлмайди, деди «Миллий тикланиш» партияси етакчиси.

Алишер Қодиров олий ўқув юртларига ўқишга кирмаган ўғил болаларни бир йилга армияга юборишга чақирди.

«Миллий тикланиш» партияси етакчисининг таъкидлашича, армия интизомни тарбиялашх, ёшларда масъулият ҳиссини шакллантиришга хизмат қилади.
«Тартиб ва масъулиятни мактаб ва ҳарбий хизматда ўрргатмасак, қамоқхонада ҳеч қачон ўргатиб бўлмайди. Ўзбекистонда эркинликни жўн деб биладиган атлас кийимдаги аҳмоқлар эмас, ўз қадрини биладиган, фикрлайдиган ўғил-қизлар етишиб чиқади», — деди Қодиров.

Партия раҳбари мактабда ўқитувчи эркин, ўқувчи эса интизомли бўлиши кераклигини ҳам таъкидлади.
«124 минг ўқувчи сабабсиз мактабга келмаган. 3 минг нафар ота-она МЖТКнинг 47-моддаси билан жаримага тортилган. Бу жазо шикоят бўлмагани учун деярли қўлланмаган. Мактабни ҳам тушуниш керак, болани ўқитсинми, ота-онаси билан тортишсинми?», — дея қўшимча қилди у.

Mavzuga oid materiallar