Республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 20-21 март кунлари баъзи жойларда кучли бўлади, айрим жойларда момақалдироқ бўлиши мумкин.
Бугун 20 мартда республиканинг кўпчилик ҳудудларида жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати 19-24° илиқ атрофида, жанубда 27-29° илиққача бўлади.
21-22 март кунлари ҳарорат аста-секин пасаяди, 22 март кунига келиб 10-15° илиққача бўлади.
20-21 мартда баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
23-24 март кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудида ёғингарчиликсиз
об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кечалари салқинроқ 5-8о илиқ атрофида бўлади, кундуз кунлари эса ҳарорат яна кўтарила бошлайди ва 17-20° илиқни, баъзи жойларда 22° илиққачани ташкил этади.
Республикнаинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 20-22 март кунлари сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Тоғларда қор кўчиши хавфи сақланиб туради.
Пойтахтда: 20 мартда кечга томон ва 21-22 март кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
21 мартда шамол тезлиги 15-17 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳарорат: бугун кундузи 21-23° илиқ, 21 мартда 15-17° илиқ, 22 мартда 12-14° илиқ бўлади. Ҳарорат асосан кечалари 9-12° илиқ бўлади.
23-24 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари 6-8° илиқ, кундуз кунлари 17-20° илиқ бўлади.
Наврўзда Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғади, дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди
20-22 март кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ўрта ер денгизи ҳавоси кириб келади. Фақат дам олиш кунлари, 23-24 март кунлари ҳаво ҳарорати ошиши кутилмоқда.