Наманганда болалар оммавий заҳарланган «Антиструмин» дорисини етказиб берган компания лицензиядан маҳрум этилди
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги «Samo» МЧЖ лицензияси вақтинчалик тўхтатилганини маълум қилди. Аввалроқ ССВ Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази томонидан мазкур корхонанинг фармацевтика фаолияти бўйича текширув ўтказилаётгани ҳақида хабар берилганди.
Ишни ўрганиш натижаларига кўра, корхона томонидан қўпол қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйилгани аниқланиб, 2023 йил декабрь ойида «Samo» МЧЖ лицензиясини бекор қилиш тўғрисида марказ томонидан судга даъво аризаси киритилган.
Наманганда юз берган заҳарланиш ҳолати юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича суриштирув-тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани сабабли мазкур иқтисодий иш билан боғлиқ суд, жавобгарнинг илтимосномасига кўра 2024 йил 19 январда тўхтатилди.
Аҳолининг ҳаёти ҳамда соғлиғи учун таҳдид юзага келишининг олдини олиш мақсадида, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг юқоридаги иқтисодий иш бўйича якуний суд ҳужжати қабул қилингунига қадар «Samo» МЧЖнинг лицензиясини тўхтатиб туриш тўғрисида Зангиота туманлараро иқтисодий судига киритган илтимосномаси суднинг тегишли ажримига мувофиқ қаноатлантирилди.
Шу муносабат билан «Samo» масъулияти чекланган жамиятига тегишли (дори воситаларини ишлаб чиқариш учун 2020 йил 30 мартда берилган) 15571-сонли лицензиянинг амал қилиши вақтинчалик тўхтатилди.
Бироқ ушбу лицензиянинг мақоми ҳозирда электрон лицензиялаш тизимида фаол ҳолатда кўрсатилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил сентябрь ойида республика бўйлаб «Болаларни йодлаш» дастури ишга туширилганди. Орадан бир неча кун ўтиб Наманган вилоятининг Чуст туманида болаларнинг оммавий заҳарланиши содир бўлди. Заҳарланишлар бошқа ҳудудларда ҳам кузатилди. Йодлаш дастурида «Йодомарин» ва «Антиструмин» препаратлари қўлланилган. Иккинчи дори 12 ёшгача бўлган болалар учун тақиқланган.
«Samo» компанияси Ўзбекистондаги мактаб ва боғчаларга «Антиструмин» препаратини етказиб бериш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги тендерида ғолиб чиққан. Компания таъсисчиларидан бири Интерпол томонидан ўта хавфли жиноятчи сифатида қидирувга берилган Нодир Юнусовдир.
Президент Саида Мирзиёевага шифохонага бориб, вазиятни ўз кўзи билан кўришни топширган. У билан Президент Администрацияси ахборот сиёсати бўлими мудири Комил Алламжонов ҳам манзилга борган.
24 сентябрь куни Бош прокуратура томонидан Наманган вилоятида болаларнинг заҳарланиши ҳолатлари юзасидан Жиноят кодексининг 257−1-моддаси (Санитария қонунчилигини ёки эпидемияга қарши курашиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Уч нафар тез тиббий ёрдам ходими ҳибсга олинган.