Қуруқ ва иссиқ ҳаво ҳафтанинг иккинчи ярмида ўз ўрнини ёмғирга бўшатади
25 март куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво ҳарорати 23-28° илиқ, жанубда ва чўл ҳудудларда 30° гача бўлган қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради.
26-29 март кунлари даврида Ўзбекистон ҳудудига нам ўрта ер денгизи ҳавосининг бир қисми кириб келиши кутилмоқда.
Республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
26 мартда юқори ҳарорат фони сақланиб туради, сўнг ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва иш ҳафтасининг охирига келиб 13-18о илиқни ташкил этади.
25-26 ва 28-29 март кунлари баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучаяди, 28-29 мартда айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.
Тоғларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Қор кўчиши хавфи сақланиб туради.
Пойтахтда: 26 мартда ёғингарчилик кутилмайди, 27-29 мартда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Бугун ва эртага кундузги ҳарорат 25-27о илиқ, 27 мартда 20-22° илиқ, 28 мартда 18-20° илиқ, кечалари ҳарорат асосан 11-14° илиқ бўлади.