14 ёшли синглиси Н. бўлган 16 ёшли М.нинг айтишича, уларнинг онаси 2018 йилда вафот этган. Онаси вафотидан сўнг қизнинг отаси бир неча йил давомида унга нисбатан турли беҳаё ва нопок ҳаракатларни содир этиб, уни мунтазам равишда калтаклаб, турли ҳақоратлар билан қадр-қимматини камситган.
Қизлар бир неча бор уйдан қочиб кетишган, бувиси уларнинг йўқолгани ҳақида ариза берган.
«Ҳозирда вояга етмаган қизлар ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлганлиги сабабли Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Вояга етмаганларни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган ва уларга зарурий кўмак кўрсатилмоқда», — дейилади хабарда.
Ҳозирда мазкур иш Қарши шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.