Бугун, 29 март куни республиканинг кўпчилик вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоий вилоятида куннинг биринчи ярмида, Фарғона водийси вилоятларида эса кечга томон бироз ёмғир ёғиши мумкин. Хоразм, Бухоро вилоятларида бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди.
Дам олиш кунлари республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади.
Бугун кундузи ҳаво ҳарорати 8-13° илиқ атрофида бўлади. Дам олиш кунлари ҳарорат аста-секин кўтарилади ва якшанба куни ҳаво 14-17° илиққача исийди.
Кечалари ҳарорат пасаяди ва якшанба кунига ўтар кечаси ҳаво 0-5° илиққача бўлади.
Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқ томондан эсади, бугун баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, дам олиш кунлари шамол тезлиги бироздан ўртачагача бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 29-31 март кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), 29 мартда баъзи жойларда кучли бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Қор кўчиши хавфи сақланиб туради.
Пойтахтда: 29 мартда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 30-31 мартда ёғингарчилик кутилмайди.
Бугун кундузи ҳарорат 10-12° илиқ, шанба куни 12-14° илиқ, якшанба куни 14-16° илиқ бўлади. Кечалари ҳарорат 3-5° илиққача аста-секин пасаяди.
Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ўртача салқин об-ҳаво кутилмоқда
Пойтахтда 29 мартда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 30-31 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Кечалари ҳарорат 3-5° илиққача аста-секин пасаяди.