Бекободда ёш аёл ўзини бешинчи қаватдан ташлади

O‘zbekiston

2024 йилнинг 27 март куни Тошкент вилояти Бекобод туманида яшовчи 28 ёшли аёл кўп қаватли уйнинг бешинчи қаватидан ўзини ташлаб, вафот этди. Марҳумнинг яқинлари фуқаро эри томонидан доимий равишда калтакланганини айтмоқда.

Kun.uz хабарига кўра, эри аёлини мунтазам ва шафқатсизларча калтаклаган. Аёлга уч марта ҳимоя ордери олганига қарамай, эрига нисбатан қонуний чора кўрилмаган.

Яқинларининг сўзларига кўра, аёл оилавий келишмовчилик туфайли уйдан чиқиб, икки фарзандини боқиш учун ёлланма ишчи бўлиб ишлаган.

Бу воқеа 27 март куни соат 21:30 атрофида Далварзин маҳалласида содир бўлган. Фожиадан бир неча кун олдин марҳума эри билан ярашган ва онасининг огоҳлантиришига қарамай, уйига қайтган.

Унинг бутун вужуди кўкарган доғлар билан қоплангани фожиали воқеа навбатдаги оилавий жанжалдан кейин содир бўлганидан далолат беради. Марҳуманинг ортида икки нафар вояга етмаган фарзанди қолган.

Бош прокуратуранинг «Взгляд.uz»га маълум қилишича, воқеа жойига зудлик билан етиб келган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари марҳуманинг телефонини далилий ашё сифатида олган.

Мазкур ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланиб, туман прокуратураси томонидан воқеа ўрганилмоқда.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.