Бош прокуратуранинг Зафаробод туман бўлими томонидан Жиззах вилояти давлат прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро А.К. фуқаро Б.Б.нинг ишончига кириб, 20 минг АҚШ доллари эвазига уни дўстлари ёрдамида АҚШга ишлашга юборишни ваъда қилган. Фирибгар шахс пул олаётган вақтда ашёвий далил билан ушланган.
Худди шундай, Навоий шаҳрида Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Ш.га Америка Қўшма Штатларига ишлашга юборишни ваъда қилган фуқаро С.Т ушланди. Фуқаро С.Т 14 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 28, 211-моддалари (пора олиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистонда АҚШга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарларни қўлга олиш давом этмоқда
Навоий ва Жиззах вилоятларида фуқаролар ишончига кириб, уларни АҚШга ишлашга жўнатишни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди. Мазкур ҳолатлар юзасидан икки модда бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.