Ўзбекистоннинг бир қанча вилоятларида «валютафурушларга қарши» рейд ўтказилди
Хоразм ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрининг икки туманида ноқонуний равишда чет эл валютаси билан савдо қилаётган фуқаролар қўлга олинди. Барча ҳолатлар юзасидан тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумотларга кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги Шайхонтоҳур туман бўлими, ДХХ ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Д.И жами 5 300 АҚШ долларини фуқаро М.Х.га 66,8 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, тадбир якунида жами 18 175 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.
Шунингдек, Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган С.Д. ва Э.Х. жами 3 500 АҚШ долларини фуқаро Ш.Х.га 44,1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Хива шаҳри ва Янгиариқ тумани бўлимлари томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаролар Н.М. ва Р.П. бошқа бир фуқародан 3 500 АҚШ долларини 43,8 млн сўмга сотиб олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, фуқаролар И.К. ва О.Я. фуқаро Қ.Р.дан 3 500 АҚШ долларини 43,9 млн сўмга сотиб олишга келишиб, шундан 13 млн сўмни берган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса, валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ш.И. ва М.Л. жами 3 200 АҚШ долларини фуқаро М.Э.га 40,2 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда