Тошкентда ҳокимлик ходимлари уй ёнидаги ер сабабли нафақахўрнинг ўлимига сабаб бўлгани айтилмоқда
2024 йил 13 февраль куни Яшнобод туманида мудҳиш воқеа юз берди. Нафақахўрнинг уйига туман ҳокимлиги ходимлари келиб, уни қўрқитиб, босим ўтказган. Оқибатда қариянинг юраги тўхтаб, вафот этган.
Буларнинг барчаси марҳумнинг уйи яқинидаги ер участкаси туфайли содир бўлди. Анчадан бери ҳокимлик маҳалладаги бундай жойлар бузилиши кераклигини айтиб келган. Марҳумнинг ўғли телефон орқали ходимларни отасини хавотирга солмаслик ҳақида огоҳлантирган, чунки эркакнинг юраги заиф ва яқинда шифохонадан чиққан, аммо шунга қарамай, ходимлар қарияга босим ўтказа бошлаган.
Марҳумнинг ўғли туман прокуратурасига ариза билан мурожаат қилган, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Батафсил маълумотни қуйидаги видео орқали олишингиз мумкин:
https://www.youtube.com/watch?v=yhPdBwZuLTU