Олмалиқда жонли дарахтлар «пальма»ланди: Экобошқарма қонунбузарликни аниқламади
Олмалиқда ободонлаштириш ходимлари кўп йиллик дарахтларни бир неча шохли «пальма»га айлантирди. Тошкент вилояти экология бошқармаси бирорта ҳам дарахт кесилмагани, буталаш қонун доирасида амалга оширилгани ҳақида хабар берди.
Ижтимоий тармоқларда Олмалиқдан видео тарқалди, унда ободонлаштириш ходимлари оммавий равишда соғлом дарахтларни будамоқда. Бу ҳақда Тошкент вилояти экология бошқармаси «Взгляд.uz»га маълумот берди.
Бошқарма воқеа жойига ишчи гуруҳ юборилгани ҳақида хабар берди. Дарахт шохлари аҳолига ноқулайликлар туғдириси ва, турли хавфли вазиятлар юзага келишининг олдини олиш мақсадида кесиб ташлангани аниқланган.
Бу борадаги ишлар Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни экиш, парвариш қилиш ва улардан фойдаланиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори асосида амалга оширилганини таъкидлади Экология бошқармаси.

«Бирорта ҳам дарахт кесилмаган, дарахтларни буталаш қонун доирасида амалга оширилган», — дея аниқлик киритди матбуот хизмати.