Эндиликда янги корхоналар қурилиш жараёнида жамоатчилик муҳокамалари ўтказилади ва ёритиб борилади
2 апрель куни «Экологик экспертиза тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Экологик экспертиза маркази бош директорининг ўринбосари Вячеслав Ши-Сянь янги корхоналар қуриш жараёнида жамоатчилик муҳокамалари ўтказилиши, унинг натижалари бўйича экоэксперт хулосаси берилишини маълум қилди.
Тўғридан-тўғри таъсир этувчи қонунларни қабул қилишнинг самарали механизмларини жорий этиш, амалдаги қонунчиликни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш, шунингдек, «Қоидаларни такомиллаштириш концепцияси»нинг 7-бандида назарда тутилган қонун ҳужжатларида жамоатчилик иштироки талабларини ҳисобга олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПФ–46-сон ва 2018 йил 8 августдаги ПФ–5505-сон қарори билан тасдиқланган «Экологик экспертиза тўғрисида»ги янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Шу мақсадда жорий йилнинг 2 апрель куни Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги «Экологик экспертиза тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди, деб хабар берди «Взгляд.уз» мухбири.
Қонунчиликка киритилаётган янгиликлар:
Кутилаётган натижалар:
Экологик экспертиза маркази бош директори ўринбосари Вячеслав Ши-Сянь бундан буён янги корхоналар қурилиши жараёнида жамоатчилик муҳокамалари қамраб олинишини қўшимча қилди.
Шунингдек, матбуот анжуманида амалдаги «Экологик экспертиза тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, уни халқаро стандартларга, Эспо конвенциясига мувофиқлаштириш ҳамда атроф-муҳитни стратегик баҳолаш талаблари тўғрисида маълумотлар берилди.
Шу мақсадда жорий йилнинг 2 апрель куни Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги «Экологик экспертиза тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди, деб хабар берди «Взгляд.уз» мухбири.
Қонунчиликка киритилаётган янгиликлар:
- Амалдаги қонун номи «Экологик экспертиза тўғрисида» бўлиб, янги таҳрирдаги қонун лойиҳаси Экологик баҳолашнинг барча жабҳаларини қамраб олиши сабабли «Давлат экологик экспертизаси ва атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш тўғрисида» этиб номланди;
- Экологик экспертиза хулосаларини беришда жамоатчилик фикрини инобатга олиш мажбуриятлари киритилди (Орхус конвенцияси талаблари асосида);
- Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва Стратегик экологик баҳолаш мезонлари киритилди (Эспо конвенцияси ва Стратегик экологик баҳолаш баённомаси талаблари асосида);
- Амалдаги 4 та хавфлилик тоифалари ҳалқаро талабларга мувофиқ 3 тага ўтказилди;
- Қонуности ҳужжатлари Вазирлар Маҳкамасининг 541-сон ва 14-сон қарорлари ўрнига тўғридан тўғри ишлайдиган Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Кутилаётган натижалар:
- Объектларнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини баҳолашнинг барча жабҳаларини қамраб олади;
- Экологик экспертиза хулосалари сифати ошади, жамоатчиликнинг фаол иштироки таъминланади;
- Республикага сармоя киритмоқчи бўлган инвесторлар учун ишончли экологик баҳолаш тизими жорий этилади;
- Давлат дастурлари, Бош режалар ва йўл хариталарининг Стратегик экологик баҳолаш тартиблари жорий этилади;
- Лойиҳа ташкилотларининг рейтинг тизими жорий этилади;
- Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш бўйича ягона автоматлаштирилган ахборот тизими жорий этилади.
Экологик экспертиза маркази бош директори ўринбосари Вячеслав Ши-Сянь бундан буён янги корхоналар қурилиши жараёнида жамоатчилик муҳокамалари қамраб олинишини қўшимча қилди.
«Улар [жамоатчилик эшитувлари] нафақат ўтказилади, балки натижалар eco-service.uz платформасида ҳам эълон қилинади. Бугун бўлиб ўтадиган жамоатчилик эшитувлари эртанги муҳокамадан қандай фарқ қилади? Тўғрисини айтсам, бугун оммавий эшитувлар расмий равишда ўтказилмоқда. Қоғозда ҳаммаси жойида, лекин ҳақиқатда сайтга кирсангиз, маҳаллий аҳоли ўзларининг панжара ортида шифер ёки ғишт ишлаб чиқарувчи завод борлигини умуман билишмайди. Ва бу ерда биз эшитиш механизмини Орхус конвенциясига мослаштирдик. Орхус конвенцияси жамоатчиликнинг ахборотдан фойдаланиши ва қарорлар қабул қилишда иштирок этишига қаратилган. Яъни, биринчи босқичда бу ерда асосий ролни жамоатчилик муҳокамаси ўйнайди. Ва атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш учун материалларни кўриб чиқишда жамоатчилик фикри инобатга олинади ва шундан келиб чиққан ҳолда хулоса чиқарилади. Бу янги корхоналар учун амал қилади. Мавжудлари учун эса мониторинг стандартини жорий қилдик», — деди Ши-Сянь.
Шунингдек, матбуот анжуманида амалдаги «Экологик экспертиза тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, уни халқаро стандартларга, Эспо конвенциясига мувофиқлаштириш ҳамда атроф-муҳитни стратегик баҳолаш талаблари тўғрисида маълумотлар берилди.