Қаршида 16 ёшли мактаб ўқувчиси газ қувурига сиртмоқ боғлаб, ўзини осиб қўйди

O‘zbekiston

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 31 март куни вояга етмаган шахс ўз уйининг ошхонасида газ қувурига сиртмоқ илиб, ўз жонига қасд қилди. Терговда аниқланишича, 16 ёшли йигит ўз жонига қасд қилишдан олдин зўравонликка дучор бўлмаган, бўйнида бўғилишдан бошқа излар топилмаган.

Қашқадарёда 16 ёшли мактаб ўқувчиси газ қувурига сиртмоқ боғлаб ўзини осиб қўйди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Взгляд.uzʼга маълум қилди.

Ҳодиса Қарши шаҳрининг Қавали маҳалласида содир бўлган, фуқаро, 2008 йилда туғилган Ф.Р. ўзини уйининг ошхонасида арқондан сиртмоқ ясаган ва ўзини газ қувурига осиб ўлдирган.

Вояга етмаган шахснинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертиза тайинланди.

Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, Ф.Р. юқори нафас йўлларининг сиртмоқ билан қисилишидан кейинги механик асфикция натижасида келиб чиққани, бўйин соҳасидаги странгулясион эгат шилинмасидан ташқари бошқа жароҳатлари мавжуд эмаслиги аниқлангани кўрсатилган.

Терговнинг аниқлик киритишича, Ф.Р. ҳеч қандай сабабсиз ўз жонига қасд қилган ва ҳеч ким унга жисмоний ёки руҳий зўравонлик ўтказмаган. Марҳумнинг яқинлари унинг ўлими билан боғлиқ масалада ҳеч кимга даъво ва эътирози билдирмаган.

Mavzuga oid materiallar