Тошкентда сифатсиз товуқ гўшти тайёрланадиган цех ёпилди
Пойтахтнинг Учтепа туманида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан товуқ гўштини қайта ишлаш бўйича ерости цехи аниқланиб, унда маҳсулотлар антисанитария талаблари даражасида сақлангани маълум бўлди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг маълум қилишича, «Хамдост» маҳалласида бир неча тадбиркор томонидан ноқонуний товуқ гўштини қайта ишлаш цехи ташкил этилган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари у ерда хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган 4674 килограмм товуқ гўштини топган. Гўшт кейинчалик сотиш учун сақланган. Барча маҳсулотлар далилий ашё сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.