Фармацевтика хавфсизлиги марказига янги директор тайинланди
Агзам Нортоев Фармацевтика маҳсулотлари маркази директори лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига Алишер Темиров тайинланди. Собиқ соғлиқни сақлаш вазири Иноятов 2023 йилда Нортоевни коррупцияда айблаган, бироқ унинг ўзи уни директор этиб тайинлаган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Агзам Нортоев бошқа ишга ўтгани муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Унинг ўрнига Алишер Сматиллаевич Темиров Фармацевтика хавфсизлиги маркази директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
А.Темиров 2009 йилда Тошкент фармацевтика институтини тамомлаган.
Ўтган йиллар давомида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори воситалари ва тиббиёт техникаси сифатини назорат қилиш бош бошқармасининг янги тиббий асбоб-ускуналар бўйича қўмитаси раиси бўлган.
Бу лавозимга тайинлангунга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Фармацевтика тармоғини тартибга солиш ва дори воситаларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Эслатиб ўтамиз, Агзам Нортоев 2023 йил бошида ўша пайтдаги вазир Амрилло Иноятов марказда бўлим бошлиғи лавозимида ишлаганида порахўрликда айбланган эди. Аммо етти ой ўтиб, 2023 йил сентябрида унинг Фармацевтика хавфсизлиги маркази директори этиб тайинланиши шов-шувга айланганди.