Москва метросида Ўзбекистон ҳақидаги видеороликлар намойиш этилмоқда
1 апрелдан 15 апрелгача Москва метросининг бешта марказий бекати платформаларида видеолар эфирга узатилади, унда йўловчилар Ўзбекистонга ташриф буюришга таклиф қилинади.
Москвада ушбу турдаги транспортнинг йўловчилар оқими ойига 5 миллион кишидан ошади. Москва метрополитени фойдаланувчилари ҳар куни ўртача 1170 марта маҳобатли миноралар, ўзбек масжидларининг жўшқин гумбазлари, миллий нақш ва мозаикалар, ям-яшил водийлар, маҳобатли тоғ тизмалари ва бошқа гўзалликларни кўришади.
Славянский бульвари (Арбатско-Покровская йўналиши), Третьяковская (Калужско-Рижская йўналиши), Марьина Роща (Люблинско-Дмитровская йўналиши), Китай-Город (Калужско-Римская йўналиши) ва Площадь Революции (Арбатско-Покровская йўналиши) бекатларида Ўзбекистон ҳақидаги видеолар намойиш этилади.