2024 йилда тез ёрдам хизматига 686 та ёлғон қўнғироқлар келиб тушди

O‘zbekiston

Ўзбекистонда 2024 йил бошидан буён тез ёрдам хизматига 700 га яқин ёлғон мурожаатлар келиб тушган. Энг кўп кўрсаткич Бухоро вилояти ва Тошкент шаҳрида қайд этилган.

ССВ ахборот хизмати

Ўзбекистонда 2024 йилнинг дастлабки уч ойида тез тиббий ёрдам хизматига 686 та ёлғон мурожаат келиб тушган. Бу ҳақда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директори Абдувоитжон Ғофуров маълум қилди.

Таққослаш учун, 2023 йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 893 тани ташкил этган эди.

Ёлғон қўнғироқлар энг кўп Бухоро вилоятида — 137 та, Тошкент шаҳрида — 133 та бўлган. Шунингдек, Қашқадарё вилоятидан 110 та, Андижон вилоятидан 58 та, Фарғона вилоятидан 57 та мурожаат келиб тушган. Энг кам ёлғон қўнғироқлар Сирдарё вилоятида қайд этилган — атиги 1 та.

Mavzuga oid materiallar