Компаниялар орасида компьютер ўйинлари ишлаб чиқишга ихтисослашган «TOYBEEZ» МЧЖ ва дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, уларга хизмат кўрсатишга ихтисослашган якка тартибдаги тадбиркор «H AND K GROUP» МЧЖ каби Япониянинг иккита компаниясини алоҳида қайд этиш мумкин. Бу IT Parkʼни қўллаб-қувватлаш дастурлари самарадорлигини, шунингдек, Ўзбекистон томонидан экспортга йўналтирилган IT компаниялар учун имтиёз ва имкониятлар кенглигидан далолатдир.
Март ойининг янги резидентлари хорижий мамлакатларга 10 миллион доллардан ортиқ маҳсулот ва хизматларни экспорт қилишни режалаштирмоқда. Фаолият йўналишлари орасида: IT ва BPO хизматлари, дастурий таъминот ва ўйинларни ишлаб чиқиш, дизайн ҳамда мультимедиа бор. Асосий экспорт бозорлари АҚШ, Европа давлатлари, Эстония, БАА, Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея ва МДҲ давлатлари бўлади.
Тақдим этилган бизнес-режага кўра, 19 та янги хорижий корхона 1150 дан ортиқ янги иш ўринлари яратишни режалаштирган. Янги иш ўринларининг яратилиши Ўзбекистон иқтисодиёти юксалишига, аҳоли фаровонлиги ва бандлигини оширишга ва маҳаллий мутахассисларнинг касбий маҳоратини уларнинг жаҳон миқёсида рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилмоқда.
IT Parkʼнинг хорижий компанияларни жалб этишдаги муваффақияти — Ўзбекистонда IT соҳанинг барқарор ўсишидан далолат беради ва ҳукуматнинг инвестицияларни рағбатлантириш ва экспортга йўналтирилган IT соҳасини ривожлантириш стратегияси самарадорлигини кўрсатади.
Бу, ўз навбатида, бизни глобал мақсадларга яқинлаштиради, яъни мамлакатда IT мутахассислари учун 300 мингдан ортиқ иш ўрни яратиш, Ўзбекистонни халқаро IT аутсорсинг марказига айлантириш ва 2030 йилга бориб республика IT хизматлари экспортини 5 миллиард долларга етказиш ҳисобланади.