12 апрель ҳолатига кўра, Тошкент шаҳрида ҳавонинг ифлосланиш даражаси меъёрдан 13 бараварга ошди, деб хабар беради IQAir портали.
Соат 10:50 да Ўзбекистон пойтахтидаги кузатув станцияси 158 AQI натижасини кўрсатди. PM2.5 концентрацияси ЖССТ тавсия қилган йиллик ўртача ҳаво сифатидан 13,6 баравар юқори.