«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси дизайнерларни Hyundai Rotem поездининг ўзига хос, жозибали ташқи кўринишини яратишга таклиф қилди. Ғолиб катта пул мукофотига эга бўлади.
Ғолиб 100 млн сўм миқдоридаги мукофотга эга бўлади ва поездда ўз дизайнидан ташқари муаллиф исмининг бош ҳарфлари ҳам тасвирланади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» ахборот хизмати хабар берди.
Танловда иштирок этиш учун электр поездининг оригинал ва жозибали ташқи кўринишини яратиш керак.
Танлов шартлари қуйида келтирилган:
иккитадан кўп бўлмаган дизайн вариантлари тақдим этилади;
ишларни 2024 йил 12 майгача dizayn-nsr@uzrailway.uz манзилига юборилади;
мавзу сатрида «Hyundai Rotem поезд дизайни танлови» матни ҳамда иштирокчининг алоқа маълумотлари кўрсатилиши керак.
алоқа маълумотлари кўрсатилади (исми, отасининг исми, фамилияси, телефон рақами).