Тошкент яна бир бор дунёнинг ҳавоси энг ифлосланган шаҳарлари рўйхатига киритилди, дея хабар бермоқда IQAir портали.
Соат 12:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистон пойтахтидаги мониторинг станцияси 137 AQI натижасини кўрсатди. Тошкентдаги ҳаво сифати зарарли деб баҳоланди.
Пойтахт атмосфера ҳавосидаги майда PМ2,5 заррачаларининг миқдори 49 мкг/м3 ни ташкил этиб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларидан 10 баробар ошиб кетди.
Аҳолига кўчага чиққанда ниқоб тақиш ва деразаларини ёпиш тавсия қилинди.