Ушбу йўналиш бўйича парвозлар Россиянинг Utair авиакомпанияси томонидан ҳафтада бир марта — сешанба кунлари қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади:
Тюмендан учиш 16:20, Самарқандга етиб келиш 19:20.
Самарқанддан учиш 20:45, Тюменга етиб келиш 23:55.
Чипта нархи бир томонга 128 доллардан бошланади.
Авиакомпания Самарқандга Москва, Санкт-Петербург ва Самарадан рейсларни амалга оширмоқда.
Шунингдек, Utair 6 июндан Фарғонага Сургутдан ҳафтасига бир марта — пайшанба кунлари парвозларни амалга оширади.
Сургутдан жўнаб кетиш — 22:10 да
Фарғонадан — соат 03:20 да
Саёҳат вақти 3 соат 40 минут.