Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан Ғаллаорол туманида ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган М.Х. ва А.А. фуқаро Ю.Қ.нинг ишончига кириб, гўёки уни 18 минг доллар эвазига Европа давлатлари орқали АҚШга ишга юборишини айтиб, 2 минг доллар ва 200 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.