Кам таъминланган оилаларга электр энергиясини тўлаш учун моддий ёрдам кўрсатилади. Ҳужжат таҳририят ихтиёрида мавжуд.
Маълумотларга кўра, бир марталик ёрдам 2024/2025 йилги иситиш мавсумида (ноябрь-февраль) амал қилади ва 270 минг сўмни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, кўп қаватли уйларда ва марказлашган ҳолда электр плиталар билан жиҳозланган кўп қаватли уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшовчи маиший истеъмолчилар учун 1 ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб ойига 200 кВт/соатгача бўлган қисмига 225 сўмдан, 200 кВт/соатдан 1000 кВт/соатгача 450 сўм, 1000 кВт/соатдан 5000 кВт/соатгача 675 сўм, 5000 кВт/соатдан 10 000 кВт/соатгача 787,5 сўм, 10 000 кВт/соат ва ундан юқори истеъмол қилган истеъмолчилар учун 900 сўмдан этиб белгиланмоқда.