Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда вояга етмаган қиз унаштирилгани ҳақида хабар тарқалди. Бу ишни Болалар омбудсмани ички ишлар ходимлари билан биргаликда ўрганган.
Аниқланишича, унаштириш маросимини Қашқадарё вилояти Кўкдала туманидаги Тухмор қишлоғида яшовчи 21 ёшли йигит ўтказган.
Болалар омбудсманининг фикрича, қизларнинг мактабдан кейин таълим олиши учун имкониятларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Айни пайтда вилоят ҳокимлиги ҳам бу борада тизимли чора-тадбирлар кўриши зарур.