16 апрель куни ота-она қарамоғисиз қолган 17 нафар вояга этмаган бола Россиядан Ўзбекистонга қайтарилди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Ўзбекистон элчихонаси Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари вакиллари болаларни ўз ватанига қайтаришга кўмаклашди.
Бундан ташқари, элчихона томонидан болаларга ватанга қайтиш учун бепул сертификатлар берилди.
Ўзбекистонга қайтарилган барча вояга етмаган болалар яқин қариндошларига ёки мамлакатимиздаги махсус болалар муассасаларига васийлик қилиш учун топширилади.