Статистика агентлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон аҳолиси салкам 37 миллион кишига етган.
2024 йил 1 апрелда аҳоли сони 36 963 262 кишини ташкил қилди. Аҳоли сони кунига ўртача 1,8 минг кишига кўпаймоқда. Мамлакатда доимий яшовчилар сони 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 2,1 фоизга ошди.
2024 йил бошидан буён аҳоли сони 163,5 минг кишига кўпайди. Жорий йилнинг ҳар ойида аҳоли сони ўртача 54,5 минг кишига, ҳар куни эса ўртача 1,8 минг кишига кўпайди.