Сурхондарё вилоятида тўрт киши аттракциондан ўриндиқлар билан бирга қулаб тушди, деб хабар бермоқда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси матбуот хизмати.
Маълумотларга кўра, воқеа Bolajon истироҳат боғида содир бўлган. Ҳаракат пайтида аттракционнинг сими узилиб қолган.
Оқибатда тўрт киши ўриндиқлари билан бирга ерга қулаган, жароҳатланганлар орасида Термиз шаҳрида яшовчи икки нафар — 15 ёшли С. ва 27 ёшли З.О., шунингдек, Қозоғистоннинг икки фуқароси — 29 нафар ёшли О.К. ва 11 ёшли қизи А.Б. бўлган
Барча жабрланганлар турли тан жароҳатлари билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё филиалига ётқизилган.
«Мавсум олдидан аттракциондан фойдаланиш учун рухсатнома олмасдан ундан фойдаланилган», — дейилади қўмита хабарида.
Термиз шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.