Ижтимоий тармоқларда «Жигули» русумли автомашинанинг ёниб кетгани акс этган видео тарқалди. Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси воқеа юзасидан изоҳ берди.
Воқеа 16 апрель куни Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида содир бўлган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари воқеа жойига соат 13:04 да етиб борган ва соат 13:07 да ёнғин ўчирилган.
Маълум бўлишича, ёнғинга қисқа туташув сабаб бўлган. Оқибатда «ВАЗ 2101» русумли автомашинанинг двигатели ва салонига шикаст етган, жабрланганлар йўқ.