Ушбу хабар асосида прокуратура томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилди. Ҳаракатлар давомида ҳуқуқбузарларнинг шахси аниқланиб, ҳозирда тегишли процессуал чоралар кўрилмоқда, деб хабар беради Бош прокуратура матбуот хизмати.
Назорат тадбирида дарахтларни нобуд қилган шахслар ва ушбу ҳудудда қурилиш ишлари олиб боришни режалаштираётган тадбиркорлик субъектлари мансабдор шахсларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.
Аввалроқ Тошкент шаҳри Юнусобод тумани 8-кварталида бир гуруҳ ниқоблилар экскаватор билан дарахтни илдизи билан юлиб кетгани ҳақида ёзган эдик. Маҳаллий аҳоли юз бераётган воқеани ёзиб олди ва ниқобли одамлар тунги вақтда давлат рақами бўлмаган экскаватор билан келишини қайд этган.