Самарқанд вилоятида 24 ёшли аёл икки боласи билан ўзини сувга ташлади. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов «Взгляд.uz»га маълум қилди.
Прокуратура маълумотларига кўра, ҳодиса 15 апрель куни Тойлоқ тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Дарғом каналида содир бўлган. У ерда икки нафар вояга етмаган боланинг жасади топилган.
«Шу куни аёлим икки фарзанди билан уйдан номаълум томонга чиқиб кетиб, қайтиб келмади», — дейди марҳумнинг турмуш ўртоғи.
Вилоят Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар бошқармаси ва бошқа бошқармалар ходимлари аёлнинг жасадини қидиришни давом эттирмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «а» банди (Икки ёки ундан ортиқ шахсни қасддан ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.