Шавкат Мирзиёев етиб келгач, «Дўстий» майдонига ташриф буюриб, Исмоил Сомоний ҳайкали пойига гул қўйди. Ташриф дастурида икки мамлакат санъат усталарининг концертини биргаликда томоша қилиш ҳамда Made in Uzbekistan маҳсулотлар кўргазмаси билан танишиш режалаштирилган.
Давлат ташрифи доирасида бир қатор тадбирлар, шу жумладан хотин-қизлар форуми, Ўзбекистон киноси кунлари, зиёлилар, олимлар ва тарихчилар конференцияси, миллий таомлар ва туризм салоҳияти фестивали бўлиб ўтди.