Ўзбекистон-Тожикистон саммити якунлари бўйича икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилди Ўзбекистон давлат раҳбари матбуот хизмати.
Иттифоқчилик муносабатларини ривожлантиришга қаратилган тарихий ҳужжатлар имзоланди. Улар орасида:
Саноат соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
Саноат мулкини муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
Олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларни аттестациядан ўтказиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
Фанлар академиялари ўртасидаги илмий ҳамкорлик тўғрисида битим;
давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари, халқаро автомобиль ва авиация қатновлари тўғрисидаги битимларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида баённомалар;
Ветеринария ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисида баённома;
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш идоралари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;
маданият ва туризм соҳасидаги ҳамкорлик, агросаноат мажмуидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича «йўл харита»лари бор.
Бундан ташқари, Андижон, Наманган, Сирдарё, Фарғона, Хоразм вилоятлари ва Сўғд вилояти, Қашқадарё вилояти ва Хатлон вилояти ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битимлар ва 2024-2026 йилларга мўлжалланган «йўл харита»лари ҳамда бошқа ҳужжатлар имзоланди.