20 апрель куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисмларининг тантанали марши бўлиб ўтади, деб хабар қилди мудофаа ишлари бошқармаси матбуот хизмати.

Тадбирдан кўзланган мақсад — аҳолида ватан ҳимоячиларига нисбатан фахр ва ифтихор туйғуларини ошириш, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, дейилади хабарда.

Ҳарбий қўшиқларни ижро этаётган оркестр садолари остида ҳарбий хизматчилар қуйидаги йўналиш бўйлаб ҳаракатланади:

  • Қуролли Кучлар академияси (Мустақиллик кўчаси);

  • Амир Темур майдони;

  • Республика травматология ва ортопедия илмий тадқиқот институти(Темирйўлчилар кўчаси);

  • Тошкент марказий Эко боғи (Махтумқули кўчаси);

  • Тошкент Марказий боғи (Ҳамидулла Орипов кўчаси).

Ҳарбийлар ва оркестрнинг кўргазмали чиқишлари Амир Темур майдони яқинида ҳамда Травматология ва ортопедия илмий-тадқиқот институти ҳудудида бўлиб ўтади, бу ерда ҳарбий хизматчилар юриш вақтида тўхтайди.

Кортеж соат 12:00да Қуролли Кучлар академияси бош дарвозасидан бошланади. Тадбир давомида юриш ўтказиладиган йўллар ёпилади.