Тошкентда бинолардаги мозаика ва панноларга ўрнатилган реклама баннерлари демонтаж қилинди — видео

O‘zbekiston

Ўзбекистон маданияти ва санъатини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Маданий мерос агентлиги Тошкент шаҳридаги бир нечта уйларда мозаика ва паннолар устига илинган реклама баннерларига қарши чора кўрди. Пойтахтдаги барча ташқи рекламаларни назорат қилувчи Рақамли ривожланиш бошқармаси иш олиб бормоқда.

Ўзбекистон маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Маданий мерос агентлиги томонидан ушбу йўналишда чора-тадбирлар амалга оширилиб, Миробод кўчасида жойлашган бинодан реклама баннери демонтаж қилинди.

Эндиликда мозаикалар мавжуд бўлган турар-жой ва нотураржой массивларида, уларга қўриқланадиган ҳудудлар ва уларга туташ ҳудудларда режалаштирилган қурилиш ишлари билан боғлиқ ҳар қандай фаолият тури Маданий мерос агентлигининг хулосаси олингандан кейин амалга оширилади.

Энг кўп мозаика (117 та) Тошкентда учрайди. Шунингдек, рўйхатга Нукус, Андижон, Жиззах, Наманган, Самарқанд, Гулистон, Ангрен, Қўқон, Хива ва бир қанча вилоятлардан паннолар киритилган.

Рўйхатга киритилган мозаик панноларнинг тўлиқ рўйхатини ҳавола орқали кўришингиз мумкин.

Агар сиз миллий рўйхатга ҳали киритилмаган мозаика ёки паннолар ҳақида маълумотга эга бўлсангиз, марҳамат, mosaic@acdf.uz электрон почтаси орқали хабар беринг, дея қўшимча қилди маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.