Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида Gentra ҳайдовчиси икки нафар мактаб ўқувчисини уриб юборди, деб хабар берди вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати.
Маълумотларга кўра, ЙТҲ 15 апрель куни соат 12:40 да Ўктом маҳалласидан ўтувчи йўлда содир бўлган. Юқори тезликда ҳаракатланаётган ҳайдовчи мактабга пиёда кетаётган бешинчи ва еттинчи синф ўқувчиларини уриб юборди.
«Мен соатига 100 км тезликда ҳайдардим. Асфальт йўлга чиққанимдан кейин бошқарувни йўқотиб қўйдим ва машинанинг орқа қисми кўлмак туфайли сирпаниб кета бошлади. Қўрқиб, рулни тўғрилашга ҳаракат қилдим ... Шундан кейин мен болаларни уриб юборди. Ҳа, бу аҳоли яшайдиган ҳудуд. Ҳа, мен тезликни чеклаш белгисини кўрдим. Мактаб пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётганимда тезликни ошира бошладим. Бунақа бўлишини билмагандим», — деди ҳайдовчи.
Ҳодиса оқибатида мактаб ўқувчилари воқеа жойида ҳалок бўлган. Йўл четидаги қорамоллар ҳам нобуд бўлган.
Марҳум боланинг онаси ўғлининг келажакда «форма кийгиси» келганини ва ҳали ёш бўлишига қарамай, баланд бўйли, шунингдек, синф сардори бўлганини айтди.
Бошқа боланинг онаси ўғлининг армияга бориб, ҳарбий бўлишни хоҳлаганини таъкидлади.
«Болам дарс пайтида қўнғироқ қилди ва: Онам, мен сизни яхши кўраман, деди. Болам, уни қандай унутаман», — деди.
Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари бошланган. Жиноят кодексининг 266-моддаси, 3-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.