Тошкентда Авлиё ота кўчаси автомобиллар ҳаракати учун қисман ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 мартдаги ПҚ-91-сон Қарорига асосан, Миробод тумани истеъмолчиларининг электр таъминотини яхшилаш мақсадида, «Юксак» ва «Қўқон» подстанцияси оралиғидаги 110 кВли кабель тармоғини янгилаш ишлари олиб борилмоқда», — дейилади маъмурият хабарида.
Шу муносабат билан Миробод туманидаги Авлиё ота кўчаси ҳамда ушбу кўчанинг Нукус ва КҲАЙ кўчалари билан кесишмалари 22 апрелдан бошлаб 10 кун муддатга ёпилади.