19 апрель куни тадбиркор ва «Варим кофе» қаҳвахоналар тармоғи асосчиси Константин Еремеев уйидан чиқиб кетган ва қайтиб келмаган.
Константин Тошкентнинг Миробод туманидаги уйидан соат 08:30 да кириш жойидан чиқиб кетган. Йўқолган шахснинг яқинлари айтишларича, ўша куни у Бобур кўчаси 73Б-уйда жойлашган қаҳвахона филиалига кетаётган бўлган.