Сурхондарё вилояти Бойсун туманида ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлди, оқибатда уч нафар аёл ва уч нафар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, ЙТҲ 21 апрель куни тахминан соат 17:30да Инкобод маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Бойсун-Дуоба маҳаллий автомобиль йўлининг 7-километрида содир бўлган.
Damas русумли автомашина ҳайдовчиси йўловчи ташиш қоидаларига риоя қилмасдан ва тик қиялик бўйлаб ҳаракатланиб, бошқарувни йўқотиб, маҳаллий уйлардан биридаги молхона деворига бориб урилган.
Қайд этилишича, машинада тормоз тизимида носозлик бўлган.
Машинада бўлган уч нафар вояга етмаган бола ва уч нафар аёл воқеа жойида ҳалок бўлган.
Damas ҳайдовчиси ҳам оғир тан жароҳатлари билан туман шифохонасига етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.