Бекобод шаҳрида (Тошкент вилояти) «Ўзметкомбинат» ишчиси корхона омборида ўз жонига қасд қилди, деб хабар берди «Взгляд.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати.
Бошқарма маълумотларига кўра, ўз жонига қасд қилиш ҳақидаги хабар 17 апрель куни соат 09:00 атрофида келиб тушган. 53 ёшли ишчи К.Ю завод омборида осилган ҳолда топилган.
Ишчининг ўлими сабабларини аниқлаш учун суд-тиббий экспертиза тайинланган. 53 ёшли эркак ўзини осган 1,5 метрли арқон ашёвий далил сифатида олинди.
Комбинатда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши юзасидан давлат меҳнат инспекциясининг Бандлик ва қашшоқликни қисқартириш бошқармасига сўров юборилди.
Мавжуд маълумотларга кўра, эркак психиатр ёки нарколог рўйхатида бўлмаган.