Аввалроқ Андижонда ҳайдовчи йўлни нотўғри жойда кесиб ўтаётган аёлни уриб юборгани ҳақида ёзган эдик.
Андижон вилояти ИИБ «Взгляд.uz»га маълум қилишича, соат 11:40 атрофида Асака тумани «Янги сор» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи йўлнинг белгиланмаган қисмида йўлни кесиб ўтаётган фуқаро 1962 йилда туғилган Ф.И.ни фуқаро 1970 йилда туғилган Х.И. бошқарувидаги Nexia-3 русумли автомашина уриб юборган.
Жабрланувчи оғир тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган.