Қанча машиналар экологик назоратдан ўтмаган?

O‘zbekiston

Ўзбекистонда «Тоза ҳаво» ойлигининг биринчи босқичи давом этмоқда, унинг доирасида 10 апрелдан ҳозиргача 58 822 та автомобиль экологик назоратдан ўтказилди.

Шундан 518 та автомашина атмосферага меъёрдан ортиқ зарарли моддалар чиқаради. Жами 303 нафар ҳайдовчига Маъмурий жавобгарлик кодексининг тегишли моддалари билан 50,1 миллион сўм миқдорида жарималар қўлланилди. Шунингдек, 222 та автомашинанинг ҳаракати вақтинча тўхтатилди.

Эслатиб ўтамиз, бу йилги «Тоза ҳаво» ойлигининг биринчи босқичи 10 майга қадар давом этади. Тадбир давомида жами 200 мингта автомобиль экологик назоратдан ўтказилади.

Mavzuga oid materiallar