Навоийда вояга етмаган бола автомашина рулига ўтириб, ЙТҲ содир этди: икки ўсмир ҳалок бўлди

O‘zbekiston

Навоий вилоятида уч нафар ўсмир ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқлигига қарамай, автомашинада сайр қилишга қарор қилди. Оқибатда вояга етмаган ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, ЙТҲга учради. Икки мактаб ўқувчиси воқеа жойида ҳалок бўлди, яна бири тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилди.

23 апрель куни Навоий вилоятида икки нафар мактаб ўқувчиси ҳалок бўлган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб ёзади Kun.uz манбаларига таяниб.

Воқеа 23 апрель куни Навоий вилоятининг Нурота туманида содир бўлган. Маҳаллий 11- ва 5-сонли мактабларнинг 8-9-синф ўқувчиларидан уч нафари бошқа бировнинг «Матиз» машинасида сайрга чиқишга қарор қилишган. Автомобилни ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган вояга етмаган шахс бошқарган.

Аниқланишича, вояга етмаган бола автомашина бошқарувини йўқотиб қўйган, натижада ЙТҲ содир бўлган. Икки ўсмир воқеа жойида вафот этди, яна бири оғир тан жароҳатлари билан реанимацияга ётқизилди.

Ҳозирда автомобиль эгасининг шахсини аниқлаш бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳодиса тафсилотларига аниқлик киритмоқда.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.