Статистика агентлиги Ўзбекистонда 2024 йилнинг январь-март ойлари учун ўртача ойлик иш ҳақи рейтингини эълон қилди.
Таъкидланишича, Ўзбекистонда молия ва суғурта соҳаларида хизмат кўрсатувчи провайдерлар энг кўп — 13,2 миллион сўм даромад олади. Кейинги ўринларда ахборот-коммуникация соҳаси ходимлари — 11,7 миллион сўм.
Қуйида рўйхатнинг қолган қисми келтирилган:
ташиш ва сақлаш — 7,3 млн сўм;
саноат — 6,1 млн сўм;
савдо — 5,6 млн сўм;
қурилиш — 5,3 млн сўм;
таълим — 3,4 млн сўм;
соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларга — 3,2 млн.сўм.
Статистика агентлигининг қўшимча қилишича, кўрсатилган даврда республика бўйича ўртача ойлик иш ҳақи 4,9 миллион сўмни ташкил қилган.